Франция расмийлари мудофаа саноати компаниялари 2030 йилга келиб 100 000 кишини иш билан таъминлашини кутмоқда.
Бу ҳақда Le Figaro нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Газета хабарига кўра, Франция меҳнат вазири Жан-Пьер Фаранду меҳнат биржаси вазифасини бажарувчи France Travail ташкилоти кўмагида тегишли иш билан таъминлаш режасини тасдиқлаган. Газетанинг аниқлик киритишича, ташкилот таркибида нафақадаги генерал бошчилигидаги ишчи гуруҳ тузилган.
Расмийлар мудофаа сектори эҳтиёжларига мослаштирилган 15 000 та ўқув дастурини тайёрламоқда.
Газета эслатишича, август ойи бошида Меҳнат вазири ёшларни меҳнат бозорига интеграция қилиш ва тажрибали ишчиларнинг кўникмаларини бозор эҳтиёжларига, хусусан, "ядровий энергетика, экологик ўтиш ва мудофаа саноати" соҳаларига мослаштириш орқали уларнинг иш ўринларини сақлаб қолишга устувор аҳамият берган.