Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ФҚБ Трампнинг уйидан 10 дан ортиқ махфий ҳужжатлар тўпламини топди

ФҚБ Трампнинг уйидан 10 дан ортиқ махфий ҳужжатлар тўпламини топди

ФҚБ душанба куни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг уйида тинтув ўтказиб, 11 тўплам махфий ҳужжатларни мусодара қилди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Топилган ҳужжатлар орасида «ўта махфий»лари ҳам бор. Уларга кириш фақат махсус давлат муассасаларида мумкин. Таъкидланишича, ФҚБ ходимлари ядро қуролига оид ҳужжатларни қидирган. Бундай ҳужжатлар топилган ёки топилмагани ҳақида хабар берилмаган.

Собиқ президентнинг уйидан жами 20 га яқин қути фотосуратлар, эслатмалар ва ҳужжатлар олиб чиқилган. Улар орасида Франция президенти ва Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг афв этилиши ҳақидаги маълумотлар бор.

Трампнинг сўзларига кўра, тинтув ўтказишга ҳожат йўқ эди, чунки собиқ президент Оқ уйни тарк этишидан олдин сирли ҳужжатлар бўйича маълумот берган.

Киритилди: 17:55 13.08.2022. Ўқилди: 2068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!