Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Forbes” АҚШ президентлигига энг бадавлат номзодни маълум қилди

A A A
“Forbes” АҚШ президентлигига энг бадавлат номзодни маълум қилди

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йил АҚШ раҳбарлиги учун ўтадиган сайловга номзод кўрсатганлар орасида энг бадавлати ҳисобланади. Унинг айни пайтдаги капитали 2,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Амалдаги Президент Жо Байден эса бу борада 6-ўринни эгаллаган.

Хабарда келтирилишича, Трамп ортидан 880 миллион доллари билан республикачи тадбиркор Вивек Рамасвами бормоқда. Учинчи ўрин яна бир республикачи, Шимолий Дакота губернатори Дуг Бергамга тегишли. Унинг маблағи камида 100 миллион долларни ташкил этади.

Байденнинг маблағи эса 10 миллион доллар экан.

– Барча 16 номзоднинг жами маблағи, тахминан, тўрт миллиард долларни ташкил этган, бу 2020 йилдаги номзодлар умумий маблағидан анча оз, – дейди “Forbes” мутахассислари. – Ўшанда пойгада мульти миллиардерлар Майк Блумберг ва Том Стейер ҳам иштирок этган.

АҚШда 2024 йил ноябрга мўлжалланган навбатдаги президент сайловида собиқ етакчи Дональд Трамп ҳам, амалдаги раҳбар Жо Байден ҳам иштирок этишини маълум қилган. Агар Байден ғолиб чиқса, иккинчи муддати бошланганда 82 ёшга тўлади.

Киритилди: 11:16 10.11.2023. Ўқилди: 3971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!