Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фожиа! 17 киши тириклай ёниб кетди, ҳайдовчи ҳам ўлди

Фожиа! 17 киши тириклай ёниб кетди, ҳайдовчи ҳам ўлди

Жанубий Африка шимолида автобус ва сув ташувчи машинанинг тўқнашуви оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 12 январь, чоршанба куни маҳаллий ҳукуматга таяниб, Жанубий Африканинг SABC радиостанцияси хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ 11 январь куни кечқурун машиналар юқори тезликда ҳаракатланувчи трассада содир бўлган.

«Тўқнашув натижасида автобус ва унинг салонидаги 17 йўловчи ёниб кетди. Сув ташувчи машина ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлди», — деди Лимпопо провинцияси йўл ҳаракати хавфсизлиги вакили Майк Маринг.

Марингнинг сўзларига кўра, саккиз киши тирик қолган, улардан олти нафари оғир яраланган.

Киритилди: 13:50 12.01.2022. Ўқилди: 5070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!