Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Фитна назарияси чинга ўхшайди...

Фитна назарияси чинга ўхшайди...

Фитна назарияларига унчалик ишонмасам ҳам, бўлаётган баъзи ишлар тизимли равишда амалга оширилаётгандек, назаримда.

-Ўзини аёлларга ўхшатиб, тўйма-тўй юрадиган хезалакларга "пародист санъаткор" номи берилиб, ҳатто ТВ га олиб чиқилиши, уларнинг жирканч ишларига "санъат" деб ном берилиши;

-Бир кўрсатувда фоҳиша ва лесбианка қизларнинг ошкора намойиш қилиниши, уларни тўғри йўлга бошлаш баҳонаси(илинжи)да уларга нисбатан одамларда симпатияни уйғотишга уриниш;

-Баъзи санъаткорларнинг трансгендерлар билан илиқ муносабатини ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёйиш;

-Икки машҳур аёл қўшиқчиларимизнинг бир-бири билан ўпишгудек даражада бир-бирига қарата севги ҳақидаги қўшиғига ишланган клип; 

-Турли шоуменлар томонидан баччавозлик ҳақидаги ҳазилларнинг ниҳоятда кўпайиб, халққа оддий ҳолдек кўрсатилиши, натижада кўпчилик бундай ҳазилларни нафрат билан эмас, кулги билан қабул қила бошлагани;

-Баъзи ОАВларнинг ЛГБТларни ҳимояловчи, уларга мухолиф бўлганларни қолоқликда, мутаассибликда айбловчи мақолаларни тез-тез эълон қилиб туриши;

-Баъзи популист блогерлар томонидан ЛГБТларни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан толерант бўлишга даъват қилишнинг авж олиши;

-Шундай блогерлар жамоаси томонидан гейликни биологик тақозо, педофилликни ҳам нормал ҳолат деб баҳолайдиган китобнинг таржима қилиниб, ўзбек китобхонларига тақдим этилиши;

-АҚШ элчихонасининг ЛГБТ ликни ташвиқот қилиш фонидаги провокацияси;

...

Бу воқеаларнинг иштирокчилари бир-бирларидан бехабар ҳолда, ҳеч кимдан буюртма олмаган ҳолда алоҳида фаолият олиб боришаётганлиги ҳақиқатга яқиндир, эҳтимол.

Бироқ бу жирканчликлар шу зайлда давом этса, бу ишларнинг якунини тахмин қилиш қийин эмас.

"Овертон ойнаси" аллақачон синиб бўлган, роми ҳам қолмаган. Босқинчилар шу ойнадан ўтиб, уйни талон-торож қилиб ҳам бўлган.

Фақат улар ўзларининг ушбу жиноятларини оқлаб берувчи қонун қабул қилинишини кутишяпти холос.

Ифлосликка нисбатан бағрикенг бўлишни тарғиб қилаётган разил, исқирт, ҳаромзодаларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.

Ёлқин Муқимов

Киритилди: 04:00 30.06.2020. Ўқилди: 2668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!