Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фирибгар “лизингчиларга” нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фирибгар “лизингчиларга” нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.U.G.” МЧЖ  таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.лар олдиндан бириктириб, республикамизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 61 нафар фуқароларнинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, текширувда Ш.О. ва И.Ф.лар фаолияти давомида, Ш.О.нинг турмуш ўртоғининг номига “Laсetti”, “Cobalt”, “Nexia-3”, “Spark” ва “Damas” русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, “A.U.G.” МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:42 18.11.2019. Ўқилди: 1954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!