Филиппиндаги ороллараро паромда ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.
Бу ҳақда Associated Press (AP) манбаларга таяниб хабар берди.
"Қутқарувчилар камида 316 йўловчини эвакуация қилишди ва 15 жасадни топдилар", деб хабар берди нашр.
Таъкидланишича, паромнинг чўкиб кетиш сабаби номаълум. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.