Филадельфияда тез ёрдам самолёти қулади. Ҳеч ким тирик қолмаган.
Самолёт Рузвелт савдо марказининг автотураргоҳига қулаган. Бортида кислород баклари портлаган бўлиши мумкин.
“Леаржет 55” самолёти ичида олти киши бўлган: икки учувчи, икки шифокор, касал бола ва хизматчи. Самолёт Миссури штатининг Спрингфилд шаҳрига йўл олган, бироқ ҳавода бир дақиқадан камроқ вақт ўтказиб, ҳавога кўтарилгандан сўнг ерга қулаган.
Ёнғин бошланди. Шаҳар маъмурияти қурбонларнинг аниқ сонини ҳали эълон қилмаган. “Леаржет 55” йўловчиларининг ҳеч бири тирик қолмаган.