АҚШ Президенти Дональд Трампга турнир ғолибига айланган жамоага кубокни топшириш вақтида жаҳон чемпионати протоколини бузишга рухсат берилади, деб хабар бермоқда talkSPORT.
Трампга 2026 йилги жаҳон чемпионати ғолибига кубокни шахсан топшириш ва байрам тантаналари вақтида жамоа ёнида қолиш-қолмасликни ўзи ҳал қилишига изн берилади. Ўтган ёзда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам худди шундай тақдирлаш маросими бўлиб ўтган ва ўшанда Трамп кубокни «Челси» жамоасига топширган эди.
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда.