Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги танаффус қанча давом этишини маълум қилди

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги танаффус қанча давом этишини маълум қилди

Сўнгги кунларда мухлислар ФИФАнинг футбол қоидаларини бузиш нияти, яъни шоу учун Жаҳон чемпионати финалидаги танаффусни узайтириш режасини фаол муҳокама қилишди. Танаффус 30 дақиқагача чўзилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, катта кечикиш бўлмайди. ФИФА финалдаги танаффус 17 дақиқа давом этишини маълум қилди. The Touchline нашрининг ёзишича, мусиқий чиқишлар 11 дақиқани ташкил этади, қолган вақт эса саҳнани ўрнатиш ва йиғиштириш ҳамда майдонни суғоришга сарфланади.

Маълумки, Жаҳон чемпионати финалида Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келишади. Кубок учун баҳс 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Киритилди: 23:36 17.07.2026. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!