Фейсбук ижтимоий тармоғи маъмурияти мусулмон роҳинжаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу халққа зулм ўткзишга алоқадор бўлган мьянмалик ҳарбий раҳбарларинг аккаунтларини ўчириб ташлади.
Хусусан, Мьянма Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари Мин Аун Хлаинг ва яна бир қатор ҳарбий етакчиларга қарашли 12 та аккаунт ва 52 та саҳифа ўчириб юборилди. Шунингдек, мусулмонларга нафрат билдирилган аккаунт ва саҳифалар ҳам ўчирилди.
Manba: azon.uz