Британиялик фермер деярли 2 кг оғирликдаги улкан саримсоқ пиёзини етиштириб, рекорд ўрнатди.
Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.
Англияда Глостердан келган 67 ёшли боғбон Грэм Барратт оғирлиги 1,75 кг ва диаметри тахминан 19 см бўлган саримсоқ пиёзини етиштириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу нормал ўлчамдан тахминан беш баравар кўп. Барратт саримсоқни 2025 йил сентябрида экиб, 2026 йил июнида йиғиб олган.
"Менда ўзгача бир нарса борлигини билардим", деб изоҳ берди у.
Бу рекордчининг икки йил ичидаги ўнинчи унвони: у илгари энг оғир луффа, сельдерей, томатилло ва энг узун нўхат пояси учун ғолиб бўлган.
Барратт 12 йил олдин телекоммуникация менежери лавозимидан нафақага чиққанидан кейин улкан сабзавотлар етиштиришни бошлаган. У муваффақият учун тўртта омилни аниқлайди: яхши об-ҳаво, сифатли тупроқ, тўғри уруғлар ва энг муҳими - омад. У рекорд даражадаги саримсоқни қуритиб, кейинги йили ўз рекордини янгилаш учун яна экишни режалаштирмоқда.