Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Фенербахче" Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

"Фенербахче" Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг етакчи клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 30 ёшли форвардга "Фенербахче" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун дастлабки қадамларни ташлашни бошлаган. Шу билан бирга, ўзбекистонлик футболчининг айни пайтдаги клуби — "Истанбул Башакшехир" унинг трансфери учун сўралаётган маблағни 15 миллион еврогача ошириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқини Италиянинг "Рома" клубидан 5,8 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

2025/2026 йилги мавсумда Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарига айланди. У чемпионатнинг 34 та учрашувида 22 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга ошириб, тўпурарлар пойгасидаги биринчи ўринни форвард Пол Онуачу билан бўлишиб олди.

Киритилди: 23:50 25.06.2026. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда