Фарғона шаҳрида 26 ноябрь куни Олтиариқ туманида яшовчи А.О. ўзаро жанжал оқибатида таниши О.А. нинг боши ва танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, О.А. касалхонага ётқизилган. А.О. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.