Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғоналик аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Фарғоналик аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Туркия Республикасининг Истанбул, Россия Федерациясининг Навосибирск ва Қозон шаҳарларида ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган фарғоналик Н.П, Г.К ва уларнинг фарзандлари, шунингдек, ишсиз ҳамда бошпанасиз қолган Х.Ғ 11-12 май кунлари Ватанга қайтарилди.

Мазкур фуқароларнинг муаммолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чора-тадбирлари ва Халқаро миграция ташкилотининг молиявий кўмагида ижобий ҳал этилди.

Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.

Киритилди: 21:28 12.05.2021. Ўқилди: 2644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!