Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонадаги деҳқон бозорида аёл киши жиноят содир этди

Фарғонадаги деҳқон бозорида аёл киши жиноят содир этди

Фарғона. 2020 йилнинг 09 март куни соат 09:00 да Фуркат тумани Навбаҳор шаҳарчаси ҳудудидаги деҳқон бозорида 35 ёшли А.Д., 29 ёшли Г.Б.га нисбатан куч ишлатиш билан қўрқитиб, умумий қиймати 9.072.000 сўмлик қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фуркат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:28 12.03.2020. Ўқилди: 2889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!