Бугун 15 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Фарғонада Президентга мурожаатидан кейин қаматилган ўқитувчи оқланди

Фарғонада Президентга мурожаатидан кейин қаматилган ўқитувчи оқланди

Фарғонада 25 йил аввал бўҳтон орқасидан 2 йилга қамалиб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган ўқитувчи суд ҳукми билан оқланди.

"Qalampir"нинг ёзишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация судлов ҳайъати томонидан Бағдод туман судининг 1994 йил 20 декабрда Турсунхўжа Абдураҳмоновга нисбатан чиқарган айблов ҳукми бекор қилинди. Фарғонада бўҳтон қурбони бўлиб, суд ҳукми билан оқланган ўқитувчидан прокурор 25 йил аввалги хатолик учун узр сўради.

Суднинг ҳукмига кўра, Турсунхўжа Абдураҳмонов бир дона қирқма ов милтиғини ётоқхонасидаги ёстиқ остида ва 41 грамм кўкнор бошоқларини меҳмонхонасидаги дераза токчасида қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланган ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган эди. Вилоят суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, уни жиноят содир этмаган деб топди ва уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилди, яъни оқлади. 

Судда аниқланишича, ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ҳақида Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишгани учун мактабнинг илмий мудири Абдураҳмонов ўша вақтдаги вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан уюштирилган бўҳтон қурбони бўлган.

Киритилди: 10:00 07.11.2019. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!