Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 06:40ларда фуқаро С.А. Ёзёвон тумани Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN Trailer” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолган. 

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги “Nexia-2” автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб қолиб  тўқнашиб кетган. Оқибатда “Nexia-2” автомашинасидаги йўловчилар - Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари, “Nexia-2” автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 12:23 23.02.2021. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!