Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада жиноий гуруҳ қўлга олинди, аёл киши ҳам бор

Фарғонада жиноий гуруҳ қўлга олинди, аёл киши ҳам бор

Фарғона. 2020 йилнинг 23 июнь куни соат 23:45 да 22 ёшли С.А., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида “Қўқон-Бувайда” автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланиб, Учкўприк тумани Калтатой қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтида, номаълум шахслар кул рангли “Nexia-1” русумли автомашина билан тўхтатиб, автомашинаси салонида бўлган 36.700.000 сўм пулларини ҳамда баҳоси 1.600.000 сўмлик “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

 Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни 32 ёшли М.А., 24 ёшли  Ж.Ж., 21 ёшли Ж.Ю. ва М.У. (аёл), лар содир этганликлари аниқланиб, Ж.Ж., дан “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.              

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаартаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган барча шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:45 26.06.2020. Ўқилди: 5645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!