Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада фирибгар аёл 25 000 долларни "ухлатди"

Фарғонада фирибгар аёл 25 000 долларни "ухлатди"

Бизнесда томонларнинг бир-бирига ишончи муҳим ўрин тутади. Агар тадбиркорлардан бири ишончни суиистеъмол қилса, нафсига берилиб шеригига хиёнат қилса, бу бизнеснинг охири вой бўлиши турган гап.

Фарғона вилоятининг Қува туманида шундай ҳолат кузатилди. Бу ҳақда "Постда" нашри ёзмоқда.

Жорий йилнинг 5 май куни К. Л. исмли аёл туман марказида жойлашган буюм бозорида савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган таниши Р.А.га биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиш таклифини билдиради. Р.А ҳам унинг таклифига рози бўлади. Ҳамкорлар Тошкент шаҳридан металл маҳсулотларини олиб келиб, Қўқон шаҳрида сотишни ва фойдани ўзаро тенг тақсимлашни режа қилади.

Аммо К.Л.нинг нияти бошқача экани кейинроқ маълум бўлди. Танишидан 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олгач, у бутунлай ўзгарди. Бошида “ана бўлади-мана бўлади” билан шеригини алдаб юрди. Бора-бора камнамо бўлиб қолган К. Л. телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермай қўйди.

Пулидан айрилиб, алданганини билган фуқаро охир-оқибат ички ишлар органларига ёрдам сўраб мурожаат қилишдан бошқа йўли қолмади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳамкорининг катта миқдордаги пулини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган “уддабурон” энди ўзини қандай оқлайди экан?

Киритилди: 17:43 10.08.2020. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!