Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада диван тагидан “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси топилди

Фарғонада  диван тагидан  “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси топилди

9-октябр куни Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Иттифоқ МФЙ ҳудудида яшовчи У.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони ётоқхонасидаги диван тагидан “кўкнори сомони” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 18:21 13.10.2021. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!