Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада даҳшатли ЙТҲ: Қурбонлар ва жабрланганлар бор

A A A
Фарғонада даҳшатли ЙТҲ: Қурбонлар ва жабрланганлар бор

Бугун, 22 сентябрь куни соат 06:00 ларда Олтиариқ тумани “Белариқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи PK-51.2 “Навбаҳор – Уч уй – Олтиариқ – Водил” автомобиль йўлида йўл-траснпорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобиль воситаси бошқарувни эплай олмагани сабабли юз берган. Lacetti қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА ҳамда Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобиль воситалари билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА автомобиль воситаси йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб кетган, Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобиль воситаси ҳам йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб, ёниб кетган.

ЙТҲ натижасида, 3 нафар фуқаро вафот этган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Вафот этган фуқаролар:

Бахтиёр Хожиакбаров, 1977 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобили ҳайдовчиси).

Аъзамжон Махмудов, 1999 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобили йўловчиси).

Ахроржон Камолиддинов, 1999 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили йўловчиси).

Тан жароҳати олган фуқаролар:

Камолиддин Маназаров, 1938 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили ҳайдовчиси).

Хурсаной Маназарова, 1952 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили йўловчиси).

Дилмурод Комилов, 1989 йил туғилган (“ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА автомобили ҳайдовчиси).

Жароҳатланган фуқаролар Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 15:09 22.09.2018. Ўқилди: 2066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар