Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада бемор вафот этди: ота-ўғил эса тез ёрдам ходимини калтаклади

Фарғонада бемор вафот этди: ота-ўғил эса тез ёрдам ходимини калтаклади

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Риштон тумани Оқтомир МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси 1942 йилда туғилган Т.Ғ. нинг соғлиги ёмонлашганлигини маълум қилган.

Тез ёрдам ходимлари Т.Т. нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилганлиги сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтларида бемор Т.Ғ. вафот этган.

Отасининг вафот этганлигидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х.лар тез ёрдам ходими Б.З. ни уриб, унга тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:14 17.11.2022. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!