Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фарғона вилоятида таъмагирликда гумонланган муҳандис қўлга олинди

Фарғона вилоятида таъмагирликда гумонланган муҳандис қўлга олинди

Фарғона вилоятида ЭТК муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қўштепа тумани ЭТК муҳандиси Д.Т. фуқаро С.Қ.нинг “Хумдон” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ «Жиззах сув таъминоти»нинг икки ходими тезкор тадбирларда қўлга олинганди.

Киритилди: 18:34 02.10.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!