Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғона вилоятида мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган

Фарғона вилоятида мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган

Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази матбуот котиби Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Берилган ахборотга кўра, 17 сентябрь ҳолатига, вилоятда коронавирус таҳлилига жами 947 та мактабдан 51 620 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлар жалб этилган бўлиб, шундан 44 475 нафар ўқитувчи ҳамда 7 145 нафар бошқа техник ходимлардан таҳлил олинган.

«Натижада 89 нафар ўқитувчи ҳамда ишчи ходимларидан мусбат ҳолати аниқланган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари олиб борилмоқда.

Вилоятда таҳлил олиш жараёнлари давом этмоқда», – дейилади СЭОМ маълумотномасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 21 сентябрь соат 23:30гача бўлган маълумотига асосан, Фарғона вилоятида коронавирусдан даволанаётган сони 12 кишини ташкил этади. Расмий статистикада вилоятда коронавирус юқтирганлар сони жами 379 киши, тузалганлар эса 366 нафар деб кўрсатилмоқда; фақат 1 киши вафот этгани расман тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг 855 нафар ўқитувчисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар қилингач, ССВ ундай эмаслиги, 855 нафар ходим коронавирусга гумон қилинганини билдириб баёнот берганди. Орадан бир ҳафта ўтди ҳамки, вазирлик касалликка гумон қилинган юзлаб ўқитувчилар масаласида изоҳ бергани йўқ, уларнинг қанчасида ҳақиқатан ҳам COVID-19 чиққанига аниқлик киритмади.

Умуман, сентябрь ойидан буён республикадаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари оммавий равишда COVID-19`га тест олинмоқда. Ҳозиргача бу тестларнинг натижалари ҳақида алоҳида ахборот берилганича йўқ.

Киритилди: 12:09 22.09.2020. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!