Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Фаластин Путиндан ёрдам сўради. Нега?

Фаластин Путиндан ёрдам сўради. Нега?

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия президенти Владимир Путинга Москвада Исроил билан музокараларни ташкил этишда ёрдам беришини сўраб мурожаат юборди. Бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофал маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

"Биз Исроил билан музокараларни икки давлат принципи асосида давом эттиришни жуда хоҳлаймиз", деди дипломат. Унинг таъкидлашича, Фаластин Россия томонидан ушбу можарони ҳал қилиш учун конференция ўтказишни сўраган.

Олдинроқ Фаластин Исроил ва АҚШ билан барча келишувларни бузишга қарор қилган эди. Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин ушбу давлатлар билан тузилган келишувлар бўйича барча мажбуриятлардан озод қилинади. Маъмурият раҳбари Фаластин музокараларга фақат учинчи томон воситачилиги билан қайтишини қўшимча қилди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху 17 май куни Ғарбий Соҳил ва Иордан водийсидаги яҳудий аҳоли пунктлари фойдасига Фаластин ҳудудларини аннекция қилиш вақти келганини айтганди.

Киритилди: 17:57 20.05.2020. Ўқилди: 4039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!