Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фаластин “Исломий жиҳод” ташкилоти раҳбари Теҳронда Эрон олий раҳбари билан учрашди

Фаластин “Исломий жиҳод” ташкилоти раҳбари Теҳронда Эрон олий раҳбари билан учрашди

Фаластин “Исломий жиҳод” ташкилоти раҳбари Зиёд ан-Нахала Теҳронда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Ташкилот раҳбари Эрон раҳбарияти билан учрашувда маълум қилишича, фаластинлик жангчилар уруш бошланганидан бери ақл бовар қилмайдиган қаршилик ва чидам кўрсатган. Фаластин қаршилик фронти Исроил ва Қўшма Штатларни мағлубиятга учратишга қатъий киришган.

“Ғазо халқи ва қаршилик кучлари сўнгги ғалабага қадар ўз позицияларида турадилар. Қатъият ва Худонинг инояти билан ғалаба яқин келажакда қўлга киритилади”, — дейилган расмийлар берган баёнотда.

Эрон ҳукумати учрашув тафсилотлари ҳақида маълум қилмаган. Теҳронда Эрон олий раҳнамоси билан қандай келишувга эришилгани борасида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.

Киритилди: 07:29 29.03.2024. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!