Американинг Facebook компаниясига аккаунтлар бузилганлиги учун 1,6 миллиард доллардан ортиқ жарима таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда 30 сентябрь куни Daily Mail хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Хакерлар 50 миллион аккаунтга кириш имконини қўлга киритгандан сўнг Facebook 1,25 миллиард фунт стерлинг (1,62 миллиард доллар атрофида) жаримага тортилиши мумкин.
Нашр ўз ҳисоб-китобларида Европа Иттифоқининг янги қонунчилигига таянади. Унга кўра, қонунни бузган компаниялар ўз даромадининг 4 фоизигача жарима тўлаши лозим. Ўтган йилда Facebook 40 миллиард долларга яқин даромад қилган.
Аввалроқ Facebook компанияси хакерлар ижтимоий тармоқ кодидаги заиф жойни топганлиги ва 50 миллион аккаунтга кириш имконини қўлга киритганлигини маълум қилган эди.