Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эйфель минорасини бошқарувчи компания раҳбари лавозимини тарк этади

Эйфель минорасини бошқарувчи компания раҳбари лавозимини тарк этади

Париждаги Эйфель минорасини бошқарувчи Société d’exploitation de la tour Eiffel (SETE) компанияси бош директори Патрик Бранко Руйво 2026 йил охирида лавозимини тарк этади. Бу қарор компанияда ўтказилган ички текширувдан сўнг қабул қилинган.

Текширув 5 сентябрь куни Эйфель минорасига ташриф буюрган индуистлар делегацияси билан боғлиқ можарони ўрганишга қаратилган.

Маълум бўлишича, Bochasanwasi Akshar Purushottam Swaminarayan Sanstha (BAPS) делегацияси ташрифи вақтида ўз аъзоларининг аёллар билан мулоқотини чеклашни сўраган. Шундан сўнг айрим аёл ходимларга иш жойларини тарк этиб, хизмат хоналарига ўтиш буюрилган. Айрим постларда уларнинг ўрнига эркак ходимлар қўйилган.

Касаба уюшмалари ходималар жинси сабабли «четлатилган, алмаштирилган ва кўринмас қилингани»ни билдирган.

Мазкур ҳолат ходимларнинг иш ташлашига ва Эйфель минорасининг бир кунга ёпилишига олиб келди.

Кейинчалик SETE компанияси бундай шартларга рози бўлмаслиги керак эди, деб тан олди. BAPS ташкилоти ҳам юз берган воқеа учун узр сўради.

SETE келгусида махсус протокол бўлими ташкил этиш ва гендер тенглиги тамойилларига риоя этилишини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:02 30.09.2026. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!