Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Европанинг биринчи рақамли шаҳри номи маълум бўлди

Европанинг биринчи рақамли шаҳри номи маълум бўлди

Нью-Йоркдаги саёҳат журнали «Travel + Leisure»нинг бу йилги «Дунёнинг энг яхшилари мукофоти» танловида минглаб одамлар Истанбулни энг яхши шаҳар сифатида танладилар.

Бу ҳақда Туркиянинг Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинди.

Журнал томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг сўнгги уч йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, Истанбул 91,32 балл билан биринчи ўринни эгаллади, овоз бериш 11 январдан 11 майгача ўтказилди.

Истанбул Европадаги 39 шаҳар орасида биринчиликни эгаллади. Ўзининг чексиз жозибаси билан тарихнинг учрашув нуқтаси эканлиги ҳамда Топкапи саройи ва Aясофия каби тарихий жойларни ўз ичига олганлиги ҳақида ёзилган мақолада, Истанбул аэропорти, Нишантоши ва Галатапорт каби замонавий жойлари мақтовлар билан тилга олинди.

Киритилди: 18:02 14.09.2021. Ўқилди: 2127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!