Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европадаги украиналик қочоқлар сони ортишда давом этмоқда – Eurostat

Европадаги украиналик қочоқлар сони ортишда давом этмоқда – Eurostat


Май ойи давомида Европа Иттифоқининг 26 та давлатидан 22 тасида вақтинчалик ҳимоя мақомига эга бўлган украиналиклар сони кўпайган. Энг катта ўсиш Италияда қайд этилди — 6250 кишига (+15,3%). Кейинги ўринларда Германия — 3610 нафарга (+0,3%) ва Испания — 2295 нафарга (+0,9%) ошган.

Шу билан бирга, тўртта давлатда украиналик қочоқлар сони камайган. Энг катта камайиш Болгарияда кузатилди — 12 345 кишига (-14,8%). Кейинги ўринларда Полша — минус 3750 нафар (-0,4%) ва Франция — минус 665 нафар (-1,3%).

Eurostat'нинг таъкидлашича, бир ойлик кескин камайишлар қочоқларнинг оммавий равишда чиқиб кетгани билан эмас, балки вақтинчалик ҳимоя олувчиларни рўйхатдан чиқариш бўйича миллий тартибларнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, май ойи охирига келиб Европа Иттифоқи бўйича Украинадан қочган 4,38 миллион киши вақтинчалик ҳимоя мақомига эга бўлган. Бир ой ичида уларнинг сони 7795 кишига ёки 0,2 фоизга кўпайган.

Киритилди: 20:45 11.07.2026. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!