Мюнхенда ЕИнинг 18 давлатидан ички ишлар ва миграция вазирлари йиғилиб, бундай фавқулодда вазиятларда амал қилиниши керак бўлган чораларни муҳокама қилди. Испания вакили учрашувда иштирок этмади.
Режа уч асосий йўналишни ўз ичига олади:
Инқирозни аниқлаш: ЕИ ташқи чегараларида фавқулодда вазиятни белгилаш учун умумий қоидалар жорий этилади.
Тезкор қайтариш: инқироз эълон қилинган тақдирда, ноқонуний мигрантларни тезлаштирилган тартибда қайтариш механизми ишга туширилади.
Frontex ёрдами: ЕИнинг ташқи чегаралар агентлиги 24 соат ичида ёрдамга муҳтож давлатга оператив гуруҳ юборишга тайёр бўлиши керак.
Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт Сеутадаги мигрантлар оқими гуманитар инқироз эмас, балки дезинформация таъсирида юзага келганини билдирди.
Кризис ҳолатида ЕИ давлатлари Frontex ёрдамини сўраши керак бўлади. Бильд маълумотларига кўра, Испания ҳукумати бундай ёрдамни сўрашда аввал ҳам эҳтиёткорлик қилгани учун Брюсселда танқидга учраган.