Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Европа Кенгаши Европа Иттифоқининг янги раҳбарларини сайлади

Европа Кенгаши Европа Иттифоқининг янги раҳбарларини сайлади

Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари Брюсселдаги саммитда иттифоқнинг асосий институтларининг янги раҳбарларига овоз берди.

Овоз бериш натижасида Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раиси бўлиб қолади, Европа кенгашига Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Кошта, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматига эса Эстония Бош вазири Кая Каллас раҳбарлик қилади.

Уларнинг номзодларини маъқуллаш учун кенгайтирилган малакали кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши зарур эди. Бунга бир вақтнинг ўзида иккита шартни бажариш орқали эришилади: 27 аъзо давлатдан камида 20 таси (72%), Европа Иттифоқи аҳолисининг камида 65 фоизи таклиф учун овоз бериши керак.

Эндиликда номзодлар Европарламент томонидан тасдиқланиши керак.

Киритилди: 06:20 28.06.2024. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!