Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари келгуси ҳафта Люксембургда Россияга қарши санкцияларни муҳокама қиладилар.
Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган брифингда ЕИ ташқи сиёсат хизмати вакили Анитта Хиппер маълум қилди.
«Украина масаласи кун тартибининг марказида бўлади ва санкциялар бўйича ишлар давом эттирилади, чунки бу бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда», — дея унинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.