Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасидан воз кечиб, унинг ўрнига денгиз орқали ташиш хизматларини кўрсатишни тўлиқ тақиқламоқчи.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, тегишли ўзгаришлар санкцияларнинг 20-пакетида акс эттирилиши мумкин.
"Европа Иттифоқи Россия нефти нархини чеклашни денгиз орқали ташишни тақиқлаш билан алмаштириш таклифини кўриб чиқмоқда," - дейилади нашрда.