Европа Иттифоқи Киевга берилган 90 миллиард евро миқдоридаги кредит Россия томонидан тўланадиган репарация тўловлари ҳисобидан қопланишини истамоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
«Кредит Россия Украинага тўлаши керак бўлган репарациялар ҳисобидан қайтарилади», — дейилади ҳужжатда.