Самарқандда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити олдидан Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Доналд Трамнинг 180 дан ортиқ мамлакатга божлар жорий этиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.
“Биз божларга жавобан биринчи чора-тадбирлар пакетини тайёрлаяпмиз”, деди у.
Агар музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Европа ўз манфаатлари ва бизнесни ҳимоя қилиш учун қўшимча чора-тадбирларга ҳам тайёргарлик кўраётгани айтилди.
Аввалроқ Доналд Трамп АҚШга импорт қилинадиган товарларнинг кўпчилигига 10 фоизлик минимал божни эълон қилганди (Ўзбекистон учун 10%). Бу Европа Иттифоқи учун 20 фоиздан юқори бўлган – инфляцияни ошириш ҳамда АҚШ ва жаҳон миқёсидаги иқтисодий ўсишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилувчи глобал савдо урушига олиб келиши мумкин.