Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Евроиттифоқ Россия банкларидан бирини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

Евроиттифоқ Россия банкларидан бирини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

Евроиттифоқ Россиянинг "Россельхозбанк" банкидан санкцияларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Европа Кенгашининг расмий вакили Петер Стано маълум қилди.

"Биз Россиянинг "Россельхозбанк"нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, шунингдек, унинг SWIFT тизимидан узилгандан кейинги қийинчиликлар бўйича даъволарини инобатга олдик", — деган у.

Станонинг қўшимча қилишича, банк орқали тўловларни амалга ошириш мумкин, аммо транзакциялар олдингига нисбатан қиммат ва секин кетмоқда. Еврокенгаш расмий вакили кўплаб рус банклари SWIFT тизимидан узилмаганини, озиқ-овқат ва ўғит бўйича келишувлар санкциялардан ташқарида эканини таъкидлаган.

Ноябрь ўртасида Россия ТИВ БМТ билан "Россельхозбанк"ни SWIFT тизимига қайтариш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Financial Times маълумотларига кўра, АҚШ ҳам бу масалада ён беришга тайёр.

Киритилди: 23:49 28.11.2022. Ўқилди: 3725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!