Мамлакат чегара хизматининг маълум қилишича, Google Maps Нарва дарёси орқали ўтувчи йўналишни хатолик билан Россия сувлари орқали кўрсатиши мумкин.
Йил бошидан бери чегарани тасодифан кесиб ўтиш билан боғлиқ камида тўртта ҳолат қайд этилди. Баъзи қоидабузарлар 600 еврогача бўлган миқдорда жаримага тортилди, дейилади хабарда.