Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эртага Тошкентнинг айрим туманлари газсиз қолади

Эртага Тошкентнинг айрим туманлари газсиз қолади

Газ тармоқларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 14 октябр куни Тошкент шаҳрининг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Бу ҳақда «Худудгаз Пойтахт» филиали матбуот хизмати хабар берди.

Сергели туманидаги Қумариқ, Олтин водий, Учувчилар маҳаллалари ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги «Буюк Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим ҳудудларида узилишлар содир бўлади.

Соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади, шундан сўнг у тўлиқ тикланади.

Компания вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.

Киритилди: 15:45 14.10.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!