Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эронликлар Россия билан қурол савдосини давом эттирмоқчи

Эронликлар Россия билан қурол савдосини давом эттирмоқчи

Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий-савдо ҳамкорлиги бўйича келишувлар йўлида «ҳеч қандай тўсиқлар» йўқ, деди Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси ва мамлакатнинг халқаро алоқалар бўйича стратегик кенгаши раҳбари Камол Харрозий Финанcиал Тимес газетасига берган интервьюсида.

Харрозийнинг қайд этишича, Теҳрон Россия қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. «Биз яқин орада улар (Россия) билан кенг қамровли стратегик шартнома имзолашимиз керак», — дея қўшимча қилди у.

Харрозий Россияга қурол етказиб бериш ҳақидаги сўнгги айбловларни ҳам «ёлғон» деб атади.

Киритилди: 16:17 02.07.2024. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!