Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эронга қарши урушда 300 нафардан ортиқ АҚШ аскари яраланди

Эронга қарши урушда 300 нафардан ортиқ АҚШ аскари яраланди

АВС телеканали АҚШ расмийсига таяниб хабар беришича, Эрондаги жанглар пайтида камида 303 нафар америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олган.

Амалдорнинг сўзларига кўра, 273 нафари хизматга қайтган, 10 нафари эса оғир жароҳат олган. Мия жароҳатлари энг кенг тарқалган жароҳат тури ҳисобланади.

"Расмийларнинг таъкидлашича, бу жароҳатлар Эрон дронларининг бир томонлама ҳужумлар амалга ошириши, бошқа портловчи қурилмалар ва ҳарбий хизматчиларнинг портлаш зоналарига кириши натижасида юзага келади", деб хабар берди телеканал.

27 март куни CNN АҚШ Марказий қўмондонлигининг исми ошкор қилинмаган расмийсига таяниб, 290 аскар жароҳатлангани ва 13 нафари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!