Эронга берилган зарбалар АҚШга камида 12 миллиард долларга тушди.
АҚШ Миллий иқтисодий кенгаши директори Кевин Ҳассетт Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти ҳозиргача тахминан 12 млрд долларга тушганини маълум қилди.
"Менга берилган сўнгги маълумотларга кўра, бу рақам 12 миллиардни ташкил этади", — деди у.