Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Эрон ҳукумати жамоат жойлари ва муассасаларида тиббий ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг баёнотида айтилмоқда.

"Эртадан бошлаб жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланади. Барча соҳалар, айниқса, давлат секторида фақат ниқоб  таққан ҳолда хизмат кўрсатилади", - дейилади унда.

Эрон президенти шунингдек, аҳолини касалликка чалинганлик ҳолатини яширмасликка чақирди.

Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди.

Эронда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 237 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган, 11,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Киритилди: 08:13 05.07.2020. Ўқилди: 1949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!