Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Эронда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилувчи аёлнинг жасади топилди

Эронда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилувчи аёлнинг жасади топилди

Эронда AҚШ манфаатларини ҳимоя қилувчи Швейцария элчихонаси ходими вафот этди. Бу ҳақда 4 май, сешанба куни Эроннинг "Меҳр" агентлиги хабар берди.

Фавқулодда хизматларнинг маълумотларига кўра, 51 ёшли аёл Эрон пойтахтининг Камраҳие ҳудудидаги кўп қаватли уйдан йиқилиб тушган. Дастлаб, топилган жасад эркакка тегишли деб тахмин қилинган, аммо кейинчалик экспертиза унинг аёл эканлигини аниқлади. Шу билан бирга, дипломатнинг ўлими ҳолатлари ҳали аниқланмаган: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу воқеа тасодифми ёки аёл ўз жонига қасд қилганми, текширмоқда.

Маълумки, аёл элчихонанинг биринчи котиби бўлиб ишлаган.

Швейцария Федерал ташқи ишлар вазирлиги аллақачон элчихона ходимининг ўлимини тасдиқлади, деб хабар беради РИA Новости. Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланганидек, Швейцария ҳукумати ҳодиса фонида маҳаллий ҳокимият вакиллари билан алоқада.

Швейцария Теҳрон Вашингтон билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилганидан кейин Эронда AҚШ манфаатларини ҳимоя қила бошлади.

Киритилди: 15:53 04.05.2021. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!