Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ва Россия қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказмоқда

Эрон ва Россия қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказмоқда

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 17 феврал куни Болтиқ флоти таркибидаги “Стойкий” кичик жанговор кемаси Эрон ҳарбий-денгиз флоти кемалари билан биргаликда Уммон кўрфази ҳудудида “Пассекс” номли денгиз машғулотида иштирок этган.

Эрон Ҳарбий-денгиз кучларининг биринчи денгиз ҳудуди қўмондони, капитан Ҳасан Мақсудлу сўзларига кўра, Россия ва Эрон ўртасидаги навбатдаги денгиз машғулотлари 19 февралда бўлиши режалаштирилган.

Машғулотлар Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилмоқда. Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув масаласида музокара олиб бормоқда, бироқ айни вақтда АҚШ Яқин Шарқда ҳарбий мавжудлигини кучайтирмоқда. Эрон вакиллари эса музокаралар маълум даражада олдинга силжиганини айтмоқда.

Axios нашри Оқ уй Яқин Шарқда уруш бошлашга яқин турганини, эҳтимолий ҳарбий кампания кенг кўламли бўлиши, бир неча ҳафта давом этиши ва унда АҚШ билан бирга Исроил ҳам иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!