Эрон бойитилган уранни мамлакатдан ташқарига экспорт қилиш имкониятини рад этди ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) назорати остида бойитиш даражасини мустақил равишда камайтиришга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканали Эрон ҳукумат идораларидаги манбага таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Теҳрон "уранни Эрондан ташқарига ўтказишдан бош тортган ва МАГАТЭ назорати остида ўз ҳудудида бойитиш даражасини камайтиришга тайёрлигини билдирган".
Илгари АҚШ уранни бойитишни 20 йилга тўхтатишни талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди, аммо Теҳрон бу шартни рад этди.
Худди шу манбага кўра, "Вашингтон Эроннинг юқори даражада бойитилган уранини Россияга ўтказиш ғоясидан воз кечди ва учинчи давлатни потенциал олувчи сифатида таклиф қилди".