Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Қўшма Штатларга кучли жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Қўшма Штатларга кучли жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон кучлари АҚШнинг Систон ва Балужистондаги, шунингдек, Ҳормозгондаги бир нечта нишонларга ҳаво ҳужумлари учун жавоб сифатида АҚШ нишонларига ҳалокатли зарбалар беради.

Бу ҳақда Эроннинг "Хатам ал-Анбия" ҳарбий қўмондонлиги баёнот берди.

"Агар АҚШ ҳарбийлари бундай ҳаракатларни давом эттирса, улар янада катта зарар кўради", дейилади баёнотда.

Шуни таъкидлаш керакки, бугун АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозидаги Эрон нишонларига қарши кенг кўламли ҳужумлар уюштирди. Сўнгги хабарларга кўра, Қешм оролидаги ун тегирмонига ҳужум қилинган, Сирикдаги порт назорат минораси ва нефть терминалига зарба берилган.

Киритилди: 09:20 02.09.2026. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!