Мамлакат суд-тиббиёт раҳбари йўқотишлар кўламини очиқлади. Юзлаб мактаблар вайрон бўлган, қурбонлар орасида ўнлаб болалар бор.
Эрон Исроил ва АҚШ билан бўлган можаро давомида 3000 дан ортиқ одамни йўқотди. «Душман ҳужумлари натижасида бутун мамлакат бўйлаб ҳалок бўлган 3000 дан ортиқ инсонлардан тахминан 40% жасадларни таниб бўлмайди», — деди мамлакат суд-тиббиёт раҳбари.
Зарбалар таълим тизимига ҳам таъсир кўрсатди. Эрон таълим вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 750 та таълим муассасаси шикастланган. Қурбонлар орасида 60 нафар ўқитувчи ва 250 нафар ўқувчи бор, яна 210 нафар таълим жараёни иштирокчилари шифохонага ётқизилган.
8 апрель куни АҚШ ва Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шарти билан икки ҳафталик сулҳга келишган эди. Бироқ ўша куни Исроилнинг Ливанга берган зарбалари Теҳронни яна бўғоз орқали ҳаракатни тўхтатишга мажбур қилди. Вашингтон ва Тель-Авив эса сулҳ Ливанга тааллуқли эмаслигини таъкидламоқда.