Трампнинг бошқа баёнотлари:
— Эрон келишув тузмоқчи. Эронда менга ёқмайдиган жиҳат — улар мен билан жуда катта ҳурмат билан гаплашади, кейин эса телевидениега чиқиб: «Биз президент билан гаплашмадик!» дейди. Улар ўйин ўйнаяпти;
— Эрон масаласида Хитой ўзини тийиб турибди ва АҚШга қарши чиқмаяпти;
— CNN маълумотларига кўра, Республикачилар партиясида менинг қўллаб-қувватлаш рейтингим 100%;
— Мен Эрон молиявий тизими қулашини умид қиламан;
— Улар оқилона йўл тутиши керак, чунки биз бостириб киришни ва одамларни ўлдиришни истамаймиз — мен бундайни истамайман, мен бундайни истамайман — бу жуда мураккаб;
— Эронда ҳеч қандай имкон йўқ. Улар ҳеч қачон бундай имкониятга эга бўлмаган. Улар буни билади. Улар мен билан гаплашганда буни айтишади.